Ўзбекистонда 2025 йил учун коммунал тўловларнинг минимал миқдорлари

Ўзбекистонда кўп қаватли уйларнинг умумий мулкини сақлаш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш, шунингдек, уй атрофидаги ер участкасини ободонлаштириш бўйича мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг минимал миқдорлари белгиланган. Бу Ўзбекистон қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Батир Закировнинг 2024 йил 15 апрелдаги буйруғи билан назарда тутилган.

Минимал коммунал тўловларни жорий этиш 2023 йил 23 августдаги президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори (ПП-278) билан кўзда тутилган эди.

Коммунал тўлов миқдори уйнинг қаватлар сонига боғлиқ. Масалан, Тошкентда икки қаватли коммуникацияли уйлар учун тариф ҳудудга қараб 1147−1149 сўм/кв. м, 3 қаватли уйлар учун 1303−1305 сўм, 4 қаватли уйлар учун 1514−1518 сўм, 5 қаватли (лифтсиз) уйлар учун 1512−1514 сўм, 6 қаватли (лифтли) уйлар учун 1710−1712 сўм, 7 қаватли уйлар учун 1703−1709 сўм, 8 қаватли уйлар учун 1701−1707 сўм, 9 қаватли уйлар учун 1700−1706 сўм, 10 ва ундан юқори қаватли уйлар учун 1828−1830 сўм этиб белгиланган.

Тошкент шаҳрида минимал коммунал тўловлари жадвали

Тошкент квартплата нархлари 2025

Самарқанд вилоятида минимал коммунал тўлов 1018−1712 сўм, Тошкент вилоятида эса 996−1707 сўм оралиғида. Бошқа ҳудудлар бўйича суммалар МинЖКХ раҳбарининг буйруғида келтирилган.

Аввалроқ Қурилиш вазирлигида ва коммунал хизмат хўжалииг тизими ҳисоб-китобларда мумкин бўлган чалкашликларни олдини олиш мақсадида «Менинг уйим» биллинг тизимида 2024 йил 1 майдан бошлаб минимал тарифни қўллашни тавсия этган эди.

Вазирлик шунингдек, коммунал тўловни олдиндан (бир йилдан ошмаган муддатга) тўлаган мулк эгаларига қайта ҳисоб-китоб ўтказмасликни тавсия қилди. Бу масъулиятли ва виждонли тўловчиларни рағбатлантириш мақсадида амалга оширилади. Бироқ, бу масала кўп қаватли уйларни бошқарувчи орган ва мулкдорларнинг ички иши ҳисобланади ҳамда шартнома шартлари, ҳамкорлик жамоавий мулки низоми ёки бошқарув органининг амалиётига мувофиқ тартибга солинади ёки мулкдорлар ва бошқарув органи ўртасидаги мувофиқлик протоколи билан расмийлаштирилади.

Бу буйруқ ижроси доирасида вазирлик 2025 йилгача қўшимча таҳлил ўтказиб, зарурат туғилса, келаси йили янги минимал тарифни белгилайди.

Вазирлик томонидан тасдиқланган тариф жорий этилганда, бошқарув органи томонидан кўрсатилиши шарт бўлган минимал ишлар ва хизматлар рўйхати 3501-сонли буйруқда белгилаб берилган. Улар қаторига кўп қаватли уйларнинг умумий фойдаланиш объектларини электр энергияси билан таъминлаш, лифт ускуналарининг техник мониторинги (мутахассислашган сервис ташкилоти билан шартнома тузилган ҳолларда), фасад ва кириш жойларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш (таъмирлаш, сувоқ, эшик ва деворларни бўяш), ертўлада ўрнатилган ичимлик суви насосларининг техник ҳолатини таъминлаш (қурилиш жараёнида ичимлик суви насослари ўрнатиш мўлжалланмаган кўп қаватли уйлар бундан мустасно), том ёппаси гидроизоляция қатламини тиклаш ва таъмирлаш, ертўла ва шахтадаги коммуникация тармоқларига, электр таъминоти тармоқларига хизмат кўрсатиш (умумий электр кабелларини бўяш, оқартириш, таъмирлаш, вертикал ва горизонтал қувурларни, ичимлик суви қувурларини таъмирлаш ёки алмаштириш), том сув оқиш йўлларини тоза ва ишлаш ҳолатида ушлаб туриш каби ишлар ва бошқа 16 та банд киритилган.

«Кўп қаватли уйларни бошқариш тўғрисида»ги қонунга кўра, кўп қаватли уйнинг умумий мулкини сақлаш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш ҳамда уй атрофидаги ер участкасини ободонлаштириш учун мулкдорлар тўлайдиган мажбурий бадаллар ёки тўловлар миқдори умумий йиғилиш қарори билан белгиланади. Шунингдек, бошқарув усули ҳам шу йиғилишда аниқланади.

Вазирлик матбуот хизмати маълум қилишича, тариф суммаси фуқаролар умумий йиғилиши қарори билан белгиланади, аммо янги минимал тарифлардан паст бўлиши мумкин эмас. Ушбу қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, кўп қаватли уйни бошқарув органи умумий мулкни сақлаш бўйича мажбурий тадбирлар ва ишлар амалга ошириши шарт. Уларни бажармаслик кўп қаватли уй, одамлар ҳаёти, соғлиғи, мулки ва атроф-муҳит учун бевосита хавф туғдириши мумкин.

Вазирлик ушбу ишлар ва хизматларнинг минимал қийматини ҳисоблаб чиқди ва минимал тарифларни белгилади. Тасдиқланганидан сўнг, фуқаролар 16 та иш ва хизмат бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.