Қирғизистонда зилзила содир бўлди, Ўзбекистонда ҳам сезилди

2025 йил 11 май куни Тошкент вақти билан соат 03:03:43да Қирғизистон Республикасида зилзила содир бўлди. Зилзиланинг магнитудаси 3,1 ни ташкил этди.

Зилзила эпицентри Қирғизистон Республикасининг Жалолобод шаҳри яқинида, 41,08 градус шимолий кенглик ва 72,35 градус шарқий узунликда жойлашган. Зилзила ўчоғи 5 километр чуқурликда қайд этилди. Эпицентрда зилзиланинг сезилиш кучи 4 баллни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам зилзила сезилган. Хусусан:

  • Пахтаобод туманида 2-3 балл, эпицентрдан тахминан 15 километр масофада;
  • Избоскан туманида 2 балл, эпицентрдан тахминан 20 километр масофада;
  • Учқўрғон туманида 2 балл, эпицентрдан тахминан 21 километр масофада сезилган.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан тахминан 263 километр жануби-шарқда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бермади. Зилзила оқибатида жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.