
2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун 5 йиллик яшаш гувоҳномасини соддалаштирилган тартибда олиш имкони пайдо бўлади. Бу тартиб президентнинг 2025 йил 18 апрелдаги фармони билан белгиланди, деб хабар берди Адлия вазирлиги.
Ҳужжатни олиш учун ариза берувчи 200 минг АҚШ доллари, шунингдек, турмуш ўртоғи, фарзандлари ва ота-онаси учун ҳар бирига 100 минг доллардан тўлаши лозим.
Яшаш гувоҳномаси — Ўзбекистон ҳудудида доимий яшашга рухсат этилганлигини тасдиқловчи, фуқаролиги бўлмаган шахс ёки хорижий фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда яшаш гувоҳномалари қуйидаги тоифадаги шахсларга берилади:
- Республика ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга — улар 16 ёшга тўлгандан сўнг;
- Қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида доимий яшашга рухсат олган шахсларга, шу жумладан, мамлакатга қайтган ва қонунга мувофиқ Ўзбекистон фуқаролиги тўхтатилган шахсларга;
- Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхатига киритилган давлатларнинг фуқароларига — агар улар Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги кўчмас мулкка камида 300 минг доллар, Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида — камида 200 минг доллар, Қорақалпоғистон ва бошқа ҳудудларда — камида 100 минг доллар миқдорида сармоя киритган бўлсалар;
- Ўзбекистонда доимий яшовчи, аммо мамлакат фуқаролигини қабул қилмаган ёки қонунга мувофиқ фуқаролиги тўхтатилган шахсларга.
Бундай инвестиция асосида яшаш гувоҳномаси бериш дастурлари бир қатор хорижий давлатларда (масалан, Португалия, Испания, БАА) ҳам амал қилмоқда. Уларнинг мақсади мамлакатга капитал ва бой хорижий сармоядорларни жалб этиш.