
Ғарбий Африкада жойлашган Кот-д’Ивуар Республикаси Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатган 160-давлат бўлди, деб хабар беради ТИВ ҳузуридаги «Дунё» АА.
Икки мамлакат ҳукуматлари номидан бу ҳақдаги қўшма коммюнике 2025 йил 29 апрель куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Кот-д’Ивуарнинг БМТдаги доимий вакили Тьемоко Морико томонидан имзоланди.
Томонлар БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасаларини ўз ичига олган халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.
Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини излаш бўйича алоқаларни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.
«Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Африка қитъаси билан ўзаро алоқаларини фаоллаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди», — дейилади хабарда.