Ўзбекистон Афғонистон томонидан чегарадаги савдо мажмуасида мусиқий концентрларни бекор қилиш бўйича сўровлар қабул қилмаган

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг Газета.Уз га берган изоҳига кўра, Ўзбекистон Афғонистон томонидан чегарадаги “Термиз” савдо мажмуасида мусиқий дастурларни бекор қилиш бўйича сўровлар қабул қилмаган.

Бундан бир кун аввал, афғон хусусий нашри Atlass Press Афғонистон ҳукумати томонидан шундай сўров Ўзбекистон ҳукуматига юборганлиги ҳақида хабар берган ва бу сўров қаноатлантирилмаса, Афғонистон фуқароларига савдо мажмуасига бориш тақиқланиши ҳақида ҳам айтилган.

Халқаро “Термиз” савдо мажмуаси 2024 йил август ойининг охирида Афғонистон билан чегарадош ҳудудда очилган ва эркин савдо зонасида тўлов сифатида АҚШ доллари, евро, рубль ва юань пул бирликларини қабул қилиш рухсат этилган. Ушбу мажмуага Афғонистон фуқаролари махсус йўлак орқали, мажбурий кириш визасиз 15 кунгача ташриф буюришлари мумкин.