Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси этиб Шавкат Мирзиёев сайланди

2024 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Бош ассамблеясида ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Ассамблея иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига бир овоздан сайлашди.

Шунингдек, ассамблея давомида МОҚнинг қуйидаги янги раҳбарлари сайланди:

  • Биринчи ўринбосар — Отабек Умаров,
  • Ўринбосар — Шерзод Тошматов,
  • Бош котиб — Ойбек Қосимов.

Йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов, Президент Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов, спорт вазири Адҳам Икромов, федерация ва ассоциациялар масъуллари иштирок этди.

Ушбу муҳим қарорлар Ўзбекистонда спортни ривожлантиришда янги босқични бошлашга хизмат қилади.