Октябрда марказий банк сўровномасига кўра, гўшт, бензин, газ ва электроэнергияга нархлар кескин ошган

Марказий банк ўтказган сўровномасининг натижасига кўра, октябрь ойида сезилувчан инфляция миқдори 0.2% га камайган ва 13.2% ни ташкил қилган. Ушбу кўрсатгич, ўтган ойда эълон қилинган йиллик инфляция (10.24%) дан юқори.

Сўровномада иштирок этганларнинг 51% гўшт ва сутнинг, 37% бензин ва ёқилғи (пропан, метан), 28% дорилар, 35% газ ва электр қувватининг, 24% ўсимлик ёғи ва 20% мева/сабзавотлар нархи ошганини қайд қилишган.

Сўровноманинг натижасига кўра, октябрь ойида инфляция юқори даражалари Андижон вилоятида 15%, Тошкент вилояти 14.7% ва Қашқадарё вилоятида 14.2% қайд этилган.