Қашқадарёда 7 ёшли қиз, ўгай отасини ўзига нисбатан уятсиз ишларда айблади

Ижтимоий тармоқларда 2017 йилда туғилган қиз, ўгай отаси унга нисбатан жинсий зўравонлик қилгани ҳақида видео тарқалди. Видеода Қарши шаҳрида яшовчи, 2017 йилда туғилган қиз бу ҳақида ўз холасига айтиб берган ва нега онасига айтмаганлиги ҳақидаги саволга, “ота”си қизнинг онаси ҳаётига таҳдид қилган. Видео тарқалгандан сўнг, қизнинг онаси ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, қизига нисбатан бўлган ҳаракатлар ҳақида даъво қилган.

Юзага келган ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда ва болага нисбатан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Болалар омбудсмани вазият ривожини яқиндан кузатиб бормоқда ва қўшимча маълумотлар берилади.