Об-ҳаво: 7-11 апрель

2025 йил 7–8 апрель кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда, деб хабар беради «Ўзгидромет». Кундузги ҳарорат +23…+28 даража атрофида, айрим жойларда +30 даражагача кўтарилади.

9 апрель куни мамлакатнинг жануби, марказий ҳудудларнинг айрим туманлари ҳамда Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқлар бўлиши мумкин. Ҳарорат 3−6 даражага пасаяди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида бутун мамлакат ҳудудида асосан камбулут ва қуруқ об-ҳаво ҳукм суради. Ҳарорат яна ошиб, иш ҳафтаси охирига +28…+31 даражага етади.

Шамол тезлиги 7−12 м/с, шимол ва чўл ҳудудларида 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.

7 апрель куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел эҳтимоли бор.

7–8 апрель кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи юқори.

Тошкентда 7 апрелдан 11 апрелгача ёмғир кутилмайди. Ҳарорат 7–8 апрелда +26…+28, 9 апрелда +22…+24, 10 апрелда +25…+27, 11 апрелда +28…+30 даража. Тунги ҳарорат асосан +10…+15 даража бўлади.