Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм
Булутли ҳаво кутилмоқда. 5 ва 7 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 6 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол 7–12 м/с, 6–7 саналарда айрим жойларда 15–20 м/с. Ҳарорат кечаси 10–17°, кундузи 25–30°.
Бухоро, Навоий
Ҳаво бироз булутли, 6 апрель куни баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 15–20 м/с. Ҳарорат кечаси 10–17°, кундузи 25–33°.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд
5 ва 7 апрель кунлари баъзи жойларда ёмғир кузатилиши мумкин, 6 апрель оқшомида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шамол 7–12 м/с, 6–7 кунлари айрим ҳудудларда 15–20 м/с. Ҳарорат кечаси 10–15°, кундузи 23–30°.
Қашқадарё, Сурхондарё
5 апрель куни баъзи ҳудудларда ёмғир, 6 апрель кечқурун ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. 7 апрель санасида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 15–20 м/с. Ҳарорат кечаси 12–18°, кундузи 25–33°.
Андижон, Наманган, Фарғона
5 ва 7 апрель кунлари баъзи ҳудудларда ёмғир, 6 апрель кечаси ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5–10 м/с. Ҳарорат кечаси 10–15°, кундузи 20–28°.
Тоғли ҳудудлар
Ҳаво булутли, баъзи жойларда ёмғир, момақалдироқ кутилмоқда. Шамол 7–12 м/с, 6–7 саналарда айрим жойларда 15–20 м/с. Ҳарорат кечаси 4–9°, кундузи 12–20°.