Ҳафтанинг ўртасидан ҳаво исишни бошлайди

5−6 март кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди.

7 март куни Фарғона водийсидан ташқари, мамлакатнинг турли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Устюрт ва Оролбўйи ҳудудларида эса ёмғирнинг қорга айланиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати ҳафтанинг ўртасидан интенсив ўсиб боради. 6−7 март кунлари тунги ҳарорат +5…+8, кундузи +14…+17, жанубий ҳудудларда эса +20…+22 даражагача кўтарилади.

7 март куни айрим ҳудудларда шамол кучайиши кутилмоқда — 17−22 м/с, айрим жойларда эса шамол тезлиги 23−25 м/с гача етиши мумкин.

Тошкентда об-ҳаво

4−6 март кунлари қуруқ об-ҳаво кузатилади.

7 март куни кечқурун йомғир ёғиши мумкин.

4 март куни тунги ҳарорат −3…−5, кундузи +5…+7 даража бўлади.

5−7 март кунлари ҳарорат тунги вақтда +4…+7, кундузи +14…+17 даражагача кўтарилади.