Ўзбекистонда иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчилик кутилмайди

Ўзгидрометнинг хабар беришича, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудуди бўйлаб иш ҳафтасининг охиригача (2025 йил 3-7 февраль) ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг баъзи ҳудудларида тонгда туман кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кўтарилиб бориши тахмин қилинмоқда.

Ҳафтанинг биринчи ярмида тунги вақтларда совуқ ҳаво ҳукмрон бўлади, кундузи эса +8…+11 даража.

6 февраль куни (пайшанба) кечаси 0…+3, кундузи +12…+15. Шимолий ҳудудларда кечаси 0…-5, кундузи +4…+9 даража.

Тошкент шаҳрида, 3-7 февраль кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати 3-4 февраль кунлари кечаси 0…-2, кундузи +8…+10.

5-7 февраль кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилиб, кечаси +1…+3, кундузи +12 гача … +15 даража.