Об-ҳаво: 29-31 март

2025 йил 29−31 март кунлари Ўзбекистон бўйлаб илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади, деб хабар беради Ўзгидромет. Фақат шанба куни айрим тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши мумкин.

Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги 7−12 м/с, 30−31 март кунлари эса шимол ва чўл ҳудудларида 13−18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати тунги вақтларда +3…+8 даража, кундузи эса +19…+22 даража, шимол, жануб ва чўл ҳудудларида +23…+26 даражагача кўтарилади.

Тошкентда 29−31 март кунлари озроқ, вақт-вақти билан ўзгарувчан булутли об-ҳаво бўлиши, ёғингарчилик кузатилмаслиги кутилмоқда.

Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати тунги пайт +5…+8, кундузи +20…+22 даража бўлади.