29 ноябрдан 2 декабрга қадар Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда ва шу кунлари, Ўзбекистон бўйлаб ёмғирли, баъзи ҳудудларда кучли ёғингарчилик ўтиши мумкин. Ëмғир республикамизнинг баъзи ҳудудларига қорга айланиш эҳтимоли ҳам мавжуд.
29 ноябрдан бошлаб ҳаво ҳарорати пасайишни бошлайди ва 1-2 декабрь кунлари кечаси -3…+2, кундузи +3…+8. Давлатимизнинг шимолий қисмларида -3…-8, кундузи -2…+3.
Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда сел хавфи мавжуд ва ёмғирдан йиғилган сув натижасида баъзи ҳудудларда сув тошиши ҳам мумкин.