Ўзбекистонда илиқ дам олиш кунларидан сўнг бу ҳафта об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Мамлакат бўйлаб ёмғир ёғади, 24-25 февраль кунлари шимол ва чўл ҳудудларида, 26 февралдан эса қолган ҳудудларда ёғингарчилик қор кўринишига ўтади. Баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.
Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда эса 23-25 м/с гача етиши мумкин.
25-27 февраль кунлари ҳаво ҳарорати 0…+5 даражагача пасаяди. 26-27 февралга келиб, кечаси ҳарорат 0…-5 даражагача тушиши кутилмоқда.
Шимолий ҳудудларда бутун иш ҳафтаси давомида кечаси ҳарорат −4…−9 даража, кундузи −3…+2 даража атрофида бўлади.
Тошкентда 25-28 февраль кунлари ёмғир қор кўринишига ўтиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25 февраль куни +11…+13 даража, 26-28 февраль кунлари эса +2…+5 даража атрофида бўлади. Кечаси эса ҳарорат 27-28 февралга келиб 0…-3 даражагача пасаяди.