2025 йил 22-23 февраль (дам олиш) кунларидаги илиқ ҳаводан сўнг, 24 (душанба) — 27 (пайшанба) февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади. Республика бўйлаб об-ҳаво кескин ўзгаради, деб огоҳлантирди “Ўзгидромет”.
Шу кунларда мамлакат бўйлаб вақт-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. 25−27 февраль кунлари ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Ўзбекистоннинг шимолида эса вақт-вақти билан қор ёғади.
Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 15−20 м/с га етса, баъзи жойларда 23−25 м/с гача кучи ошиши мумкин.
26−27 февраль кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 0…-5 даражагача, шимолий ҳудудларда эса −6…−9 даражагача тушиши, кундузи эса 0…+5 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.