2025 йил 23−25 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади, об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.
Республика бўйлаб ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.
23−24 март кунлари шамол тезлиги 13−18 м/с га етиши, айрим ҳудудларда 20 м/с гача кучайиши мумкин.
Кундузги ҳаво ҳарорати +12…+17 даражагача пасайиши кутилмоқда.