Дам олиш кунлари (22-23 февраль 2025) Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида жуда илиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Тунда ҳарорат +3…+8 даража, кундузи +15…+20, айрим жойларда +22 даражагача етди, деб хабар беради Ўзгидромет.
Фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида совуқ ҳаво бошланиб, якшанбага келиб ҳарорат тунда −1…−6, кундузи −3…+2 даражага тушади.
22 февраль куни жанубий ҳудудлар ва чўл зонасида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
23 февраль куни Фарғона водийсидан ташқари кўпчилик вилоятларда ёмғир, шимолий ҳудудларда эса ёмғир ва қор кутилмоқда. Шамол шарқдан ғарбга қараб 7−12 м/с тезликда эсади.
Тошкентда 22−23 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқий йўналишда 3−8 м/с.
Ҳарорат тунда +5…+8, кундузи +17…+20 даража.