2025 йил 29-31 январь кунлари шимолий қисмлардан совуқ оқимлари кириб келиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати кечаси 0…-5, шимолий қисмларда -8 гача, кундузи эса -2…+3 бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ҳудудининг марказий ва жануби-шарқий қисмларида қор кўринишида ёғингарчилик бўлиб ўтиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлмаслиги тахмин қилинмоқда.
Баъзи вилоят ва туманларда туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилояти тоғ олди ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд.
Тошкентда 29-31 январь кунлари қор ёғиши тахмин қилинмоқда. Кечаси ва тонгда туман кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 0…-2, кундузи – 0…+2 даража.