Ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво исийди

17 февралда Ўзбекистон бўйлаб яғинсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Узгидромет. Охирги ҳафтанинг совуқлари ортидан ҳаво ҳарорати тез орада кўтарилади ва куннинг ўрталарида ҳаво +8…+13 даражагача исийди.

18−19 февраль кунлари мамлакатнинг кўпчилик ҳудудларида қуёшли об-ҳаво сақланади. Ёғингарчилик фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг баъзи ҳудудларида, 19 февралда эса Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг алоҳида туманларида кузатилиши мумкин. Бу кунларда ҳаво ҳарорати сезиларли даражада ўзгармайди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва баҳорга хос илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати +15…+20 даражагача исийди. Бу ҳарорат март ойи охири ва апрель бошига мос келади. Тунги ҳаво ҳарорати +3…+8 даража атрофида бўлади.

Тошкентда 17−21 феврал кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Шарқий шамол 3−8 м/с.

17−19 феврал кунлари ҳаво ҳарорати тунда 0…+3, кундузи — +11…+14, 20−21 февралда тунда — +2…+5, кундузи — +15…+18 даражагача бўлади.