2025 йил 20 март, пайшанбага қадар Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади, деб хабар берди «Ўзгидромет».
Ҳаво ҳарорати кечаси асосан +7…+12 даража, кундузи +22…+25 даража бўлади, айрим ҳудудларда +27…+30 даражага етади.
Шамол шарқдан, суст ёки ўртача тезликда эсади, айрим жойларда 13−18 м/с гача кучи ошиши мумкин.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқий йўналишда 3−8 м/с тезликда бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси +9…+12 даража, кундузи +22…+27 даража атрофида бўлади.