Нью-Йорк ҳокими коррупцияда гумон қилинмоқда

The New York Times нинг хабар беришича, Нью-Йорк ҳокими Эрик Адамс коррупцияда гумон қилинмоқда. Прокуратура унинг 2021 йил сайловлардаги ҳаражатлари учун молиялаштириш манбаларини суриштирмоқда. Аниқ айбловлар сир тутилмоқда.

Ундан ташқари, прокуратура Адамсни Туркия раҳбарияти билан алоқодорлигини аниқламоқда, яъни сайлов пайтидаги молиялаштириш Туркиядан келган ва бунинг эвазига, у Манхэттендаги Туркия консуллигини ишга туширилиши учун (ишга туширишга рухсат этилмайдиган асослар топилган бўлса ҳам), ёнғин хавфсизлиги хизматларидан рухсат олишига таъсир қилган.

Терговчиларнинг яна бир ҳаракатлари, ҳокимнинг Turkish Airlines авиакомпанияси томонидан бепул учиш ёки йўловчи классини юқорироққа ўзгартириш каби вазиятлар бўлганлигини аниқлаштиришга қаратилган, чунки бу компания ҳам Туркия давлатига қарашли.

NYTда айтилишича, прокуратура Адамснинг Ўзбекистон, Исроил, Хитой, Қатар ва Жанубий Корея мамлакатлари билан алоқадорлиги бўйича маълумотларга сўров юборган. Сўровлар мақсади очиқланмаган.

25 сентябрда Эрик Адамс барча айбловлар ёлғонлигини таъкидлаган ва унинг фикрича, барча айбловларнинг асоси, Нью-Йорк аҳолиси учун ўз фикридан қайтмасдан ҳаракат қилганлигини кўрсатган. Адолатсизликка қарши охиригача курашишига алоҳида урғу берган.