Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 09/08/2025

Нукусда бир киши 2,2 млрд сўмлик алиментни олдиндан тўлаб берди

Нукус шаҳри фуқароси собиқ рафиқасига бир нафар фарзанди учун 2,2 млрд сўмлик алиментни олдиндан тўлаб берди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар берди.

МИБ маълумотига кўра, эркак фарзанди вояга етгунига қадар унга тегишли барча алиментни тўлаш истагини билдирган. «Кейинги 13 йил ичида тўланиши лозим бўлган алимент ҳисоб-китоб қилинди ва 2 млрд 270 млн 812 минг сўмни ташкил этди», — дейилади хабарда.

Идоранинг қайд этишича, бу сумма бюро фаолияти тарихидаги энг катта тўлов бўлди.

Бундан аввалги рекорд тўлов 2024 йил сентябрь ойида қайд этилган бўлиб, аёл 3 нафар фарзанди учун собиқ эрига 1,7 млрд сўм алиментни олдиндан тўлаб берган эди.