Йирик спорт бренди Nike, бош директори Джон Донахью (расмда) 12 октябрда ўз лавозимини тарк этиши ҳақида хабар берди. Унинг ўрнига 14 октябрдан Эллиот Хилл хизматни давом эттиради.
Бош директор истеъфога чиқишининг сабаби қилиб, сўнгги ойларда Nike брендининг жаҳон бозорида ўз ўрнини, ҳатто On ва Hoka брендларига бой бериши ва даромадларининг тушиб кетиши кўрсатилган.
Джон Донахью бош директор лавозимига 2020 йил 13 январда келган ва 2024 йили Nike акцияларининг тушиб кетиши, рекорд зарар бўлишига қарамасдан, АҚШнинг Орегон штатидаги ишчиларнинг 15% ни қисқартирган. 2023 йили, Nike даги йиллик даромади 32.8 млн. АҚШ долларини ташкил қилган.
Бу хабар оммага тақдим этилгандан сўнг, Nike акцияларининг нархи деярли 10% қимматлаган.