Ўзбекистонда март ойи якунларига кўра иккиламчи бозордаги автомобиллар нархлари пасайишда давом этди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти 2025 йил март ойида Ўзбекистонда иккинчи қўлдаги автомобиллар бозорида нархлар ўзгаришини таҳлил қилди.

Кўпчилик тоифаларда 2025 йил январь ойига нисбатан нархлар пасайгани қайд этилди.

Оммабоп маҳаллий автомобиллар

2025 йил март ойида энг кўп тарқалган маҳаллий автомобиллар нархи пасайишда давом этди. Айниқса, кўп ва ўртача юрган моделлар анча арзонлашди:

Onix:

  • кўп юрган — 7,6% (13 172 доллардан 12 170 долларга),
  • кам юрган — 2,7% (14 900 доллардан 14 500 долларга);

Lacetti:

  • кўп юрган — 2,2% (13 500 доллардан 13 200 долларга),
  • ўртача юрган — 1,4% (14 500 доллардан 14 300 долларга),
  • кам юрган — 1,0% (15 000 доллардан 14 850 долларга);

Cobalt:

  • ўртача юрган — 2,7% (12 339 доллардан 12 000 долларга),
  • кўп юрган — 0,9% (11 600 доллардан 11 500 долларга),
  • кам юрган — 0,5% (12 750 доллардан 12 680 долларга);

Nexia:

  • ўртача юрган — 5,2% (11 500 доллардан 10 900 долларга),
  • кўп юрган — 2,6% (10 784 доллардан 10 500 долларга);

Spark:

  • ўртача юрган — 1,0% (10 500 доллардан 10 400 долларга),
  • кўп юрган — 1,0% (9 600 доллардан 9 500 долларга);

Damas:

  • ўртача юрган — 1,7% (8 000 доллардан 7 866 долларга),
  • кам юрган — 0,8% (8 061 доллардан 8 000 долларга).

Қиммат автомобиллар

Қимматроқ автомобиллар ҳам арзонлашди, айниқса катта ва ўрта юришдаги моделлар. Истиснолар сифатида Malibu ва Tracker’нинг айрим версиялари кўрсатилди.

Equinox:

  • кам юрган — 6,8% (35 500 доллардан 33 100 долларга),
  • ўртача юрган — 3,2% (31 000 доллардан 30 000 долларга),
  • кўп юрган — 1,7% (27 300 доллардан 26 834 долларга);

Malibu:

  • кам юрган — 1% (32 313 доллардан 32 000 долларга),
  • ўртача юрган — 0,5% ўсиш (29 150 доллардан 29 300 долларга),
  • кўп юрган — ўзгаришсиз (26 000 доллар);

Tracker:

  • кўп юрган — 4,3% (16 923 доллардан 16 200 долларга),
  • ўртача юрган — 2,1% (17 882 доллардан 17 500 долларга),
  • кам юрган— ўзгаришсиз (18 000 доллар).

Электромобиллар

Бу сегментда ҳам нархлар тушиши кузатилди, айниқса BYD моделларида.

BYD E2:

  • янги — 4,8%га (16 800 доллардан 16 000 долларга);

BYD Han:

  • ўртача юрган — 3,1% (35 000 доллардан 33 900 долларга),
  • янги — 2% (32 150 доллардан 31 500 долларга);

Song Plus DM-i Champion:

  • ўртача юрган — 4,7% (25 500 доллардан 24 300 долларга),
  • янги — 2,1% (28 200 доллардан 27 600 долларга);

Song Plus EV Champion:

  • янги — 2,4% (28 000 доллардан 27 325 долларга),
  • ўртача юрган — 1,9% (26 000 доллардан 25 500 долларга);

Yuan Up:

  • янги — 1,0% (20 800 доллардан 20 600 долларга),
  • ўртача юрган — 1,2% (19 000 доллардан 18 775 долларга).

Kia

Хорижий автомобиллар орасида март ойида Kia брендининг моделлари анча арзонлашган. 2025 йил январь ойига нисбатан энг катта арзонлашиш катта ва кичик юришдаги моделларга тўғри келди:

Kia Sorento:

  • кўп юрган — 7,9% (38 000 доллардан 35 000 долларга),
  • кам юрган — 6,3% (47 500 доллардан 44 500 долларга);

Kia Sportage:

  • кам юрган — 5,5% (31 750 доллардан 30 000 долларга),
  • кўп юрган — 4,1% (29 733 доллардан 28 500 долларга),
  • ўртача юрган — 2,2% (31 178 доллардан 30 500 долларга);

Kia K5:

  • ўртача юрган — 4,4% (27 500 доллардан 26 300 долларга),
  • кўп юрган — 3,5% (26 000 доллардан 25 100 долларга);

Kia Seltos:

  • ўртача юрган — 5,2% (26 000 доллардан 24 650 долларга),
  • кўп юрган — 2,1% (24 000 доллардан 23 500 долларга),
  • кам юрган — 2,1% (25 800 доллардан 25 250 долларга).

Методология

Автомобиллар юрилиши ва чиқарилган йилига кўра қуйидаги тоифаларга ажратилган:

  • 2023–2024 йилда чиқарилган ва юриши 20 000 км гача — кам юрган;
  • 2023–2024 йилда чиқарилган ва юриши 20 000–50 000 км, ҳамда 2021–2022 йилда чиқарилган ва юриши 40 000 км гача — ўртача юрган;
  • 2023–2024 йилда чиқарилган ва юриши 50 000 кмдан юқори, 2021–2022 йилда чиқарилган ва юриши 40 000 кмдан юқори, ҳамда 2020 йилда чиқарилган барча автомобиллар — кўп юрган.

Бундан аввал KPMG Uzbekistan компанияси Ўзбекистондаги авто бозор таҳлилини ва автомобиллар нархини шакллантирувчи омилларни эълон қилган эди. Унда қайд этилишича, божхона тўловлари айрим ҳолларда чет эл автомобиллари нархининг 70%гача етади. Ривожланишга тўсиқ бўлаётган омиллар сифатида сертификация талабларининг мураккаблиги ва ёқилғи билан боғлиқ муаммолар ҳам кўрсатилган.

2023 йил сентябрда Марказий банк банкларга автокредит ажратиш шартларини қатъийлаштирди. Банкларнинг кредит портфелларида автокредитлар улуши 25%дан ошмаслиги керак. Бу автокредитлар концентрацияси билан боғлиқ хатарлар туфайли амалга оширилди.

2024 йил 1 июлдан бошлаб Марказий банк аҳолига кредит бериш шартларини ҳам кучайтирди. Яъни, қарз юки кўрсаткичи жорий этилди — у қарздорнинг кредит бўйича ўртача тўловларининг ўртача ойлик даромадига нисбати сифатида ҳисобланади.

Ушбу чоралар фонида 2024 йил якунига келиб аҳоли автокредитларни 17,08 трлн сўмга олди, бу 2023 йилга нисбатан 2,1 баравар кам. Истеъмол кредитлари ҳам 2,16 бараварга қисқарди — 40,14 трлн сўмдан 18,54 трлн сўмга.

МҲТИнинг таъкидлашича, кредитлашиш кескин камайган шароитда автозаводлар ва дилерлар талабни қўллаб-қувватлаш чораларини кўрган. GM Uzbekistan, BYD ва KIA компаниялари айрим моделларга чегирма берган, GM Uzbekistan, BYD ва Cherry эса фоизсиз тўловга беришни таклиф қилган.

2025 йил февраль ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда иккинчи қўлдаги автомобиллар расмий сотуви йил давомида деярли икки бараварга қисқарган.