Миллий гвардия хизматчиларининг фуқароларга ўзини таништириш талаби жорий қилиниши мумкин

Ўзбекистон Олий Мажлисининг қонун чиқарувчи палатасида Миллий гвардиянинг ишини янада яхшилашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақида парламент қуйи палатасининг матбуот хизмати хабар берди.

Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсуповга кўра, “Янги Ўзбекистондаги стратегик реформалар” доирасида, 2017 йил 4 августда Миллий гвардияга асос солинган.

2020 йил 18 ноябрь куни “Миллий гвардия тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Бугунги кунга келиб, Миллий гвардияга алоқадор 17 та қонун, 50 дан ортиқ фармон ва қарорлар мавжуд.

Янги қонун лойиҳасининг 3-бандига кўра, Миллий гвардия вазифалари тизимлаштирилган ва қўшимча яна бир вазифа юклатилмоқда.

Амалдаги қонунда, Миллий гвардия ходими фуқарога ёки фуқаро унга мурожаат қилганда, ўзини таништириш талаби қўйилмаган.

Конституциянинг янги таҳриридаги талаблардан келиб чиққан ҳолда, “Миллий гвардия тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасида, фуқаро билан хизмат борасида алоқа ўрнатилганда, ўзини таништириш, хизмат бўйича ўз ҳуқуқ ва вазифаларини тушунтириши керак бўлади.

Сарвар Мамаюсуповнинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси Президент давлат хавфсизлиги хизмати, Давлат Хавфсизлиги хизмати (ДХХ), Олий суд, Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ), Мудофаа Вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари билан келишилган тартибда қабул қилинмоқда.

Депутат Руслан Собиров Миллий гвардия вазифаларидан жиноят иши бошлаш ҳуқуқи бекор қилинмоқда. Миллий гвардиянинг адлия маслаҳатчиси Очилов, процессуал ҳуқуқлар жиноят-процессуал кодексида аниқ кўрсатилганлиги ва кейинчалик қонун лойиҳаси кучга киргандан сўнг тушунмовчиликлар келиб чиқмаслиги кераклигини таъкидлаган.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди ва барча 135 депутат томонидан маъқулланди. Кейинги босқичда лойиҳа Қонун чиқарувчи палата қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилади ва қайта ўрганиб чиқиш учун иккинчи ўқишда тақдим этилади.