Тошкент метрополитенига Россиядан 3 та янги поезд олиб келинди

Тошкент метрополитенига 3 та янги поездлар таркиби олиб келинди

2024 йил 31 декабрь куни Тошкент метрополитени 3 та янги 4 та вагондан иборат поездлар таркибини қабул қилиб олди. Барча поездлар Россиянинг “Метровагонмаш” заводи томонидан ишлаб чиқарилган.

10 кун давомида поездлар барча тест синовларидан муваффақиятли ўтгандан сўнг, фойдаланишга топширилади. 2024 йил давомида метрополитенга 11 та янги поезд олиб келинган.

2025 йил ҳам янги поездлар етказиб бериш режалаштирилган ва январь ойида 36 та вагондан иборат 4 та поезд таркибини қабул қилиш кутилмоқда.