Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2 сентябрь куни мактаб ошхоналарида сотилиши мумкин бўлмаган озиқ-овқатлар ва ичимликлар рўйхатини очиқлади. Унга кўра, “зарар” маҳсулот ва овқатларни сотиш тақиқланган. Рўйхатга снеклар, ширинликлар, газли ичимликлар ва фастфуд маҳсулотлари киритилган.
Шу жумладан, мактаб ошхоналарида ўқувчиларга турли хил гамбургерлар, хот-дог, дудланган қотган нон (“сухарик”, кракерлар), чипслар, энергетик ва газли ширин салқин ичимликлар.
Санэпидем хизматининг талабларига кўра, ўқувчиларга қуйидаги озиқ-овқат ва маҳсулотлар тайёрлаш ва таклиф қилиш тақиқланади:
- майонез ва кетчуп, аччиқ соус, мураббо ва кучли зираворли маҳсулотлар;
- қўшимча таъм, ранг ва ҳид берувчи сунъий ингредиентлар қўшилган кондитер маҳсулотлари;
- снеклар: мармелад, дудланган қотган нон (“сухарик”лар), қурт, хандон писта ва бошқалар;
- ветеринария кўригидан ўтмаган балиқ, гўшт ва парранда маҳсулотлари;
- синган ёки кир бўлган тухум;
- герметик ҳолати шикастланган консерва, шиша идишдаги ва ишлаб чиқиш санаси кўрсатилмаган маҳсулотлар. Уй шароитида тайёрланган тузланган ва консерва маҳсулотларининг тақиқига алоҳида эътибор қаратилган;
- барча кондитер маҳсулотлари, шу жумладан, барча торт ва “пирожное”лар;
- “холодец” ва туёқли ҳайвонларнинг оёқ, бош ва туёқларидан тайёрланган рулетлар. Жигар ва қон-аралаш колбасалар;
- пастеризация қилинмаган сут маҳсулотлари;
- қўзиқоринли барча маҳсулотлар;
- колбасанинг барча турлари;
- кофе, энергетик ёки алкоголь;
- маргарин ва бошқа гидрогенизирация қилинган ёғ маҳсулотлари;
- квас ва термик ишлов берилмаган ичимликлар;
- окрошка, бошқа совуқ кўринишда истеъмол қилинадиган шўрвалар, паштет, гўштли чучвара, творогли варениклар ва қовурилган тухум.