Ўзбекистонда янги “Makon” телеканали ишга тушди

Ўзбекистонда янги “Makon” телеканали ўз фаолиятини бошлади. Ушбу канал томошабинларга сифатли кўнгилочар дастурлар, маданий алмашинув ва долзарб мавзуларни муҳокама қилиш учун ноёб платформа таклиф этади.

Канал дастлаб тест режимида 2024-йил 19-октябрда эфирга узатила бошлади.

Контент ва аудитория 

Макон телеканали контенти асосан аёллар аудиториясига қаратилган бўлиб, қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

  • сифатли сериаллар ва ситкомлар;
  • ўқув дастурлари;
  • реалити-шоулар ва мусиқий кўрсатувлар;
  • маҳаллий ва хорижий фильмлар.

Телеканалнинг мақсадлари 

Бош муҳаррир Камола Икромованинг сўзларига кўра, “Makon” нафақат кўнгилочар, балки илҳомлантирувчи ва таълим берувчи контентни яратишни мақсад қилган.