Коррупция бўйича судланганлар сони ошди

Газета.Уз нинг хабар беришича, 2024 йилнинг биринчи ярмида коррупцион ишлар бўйича 3837 судланган ва бу кўрсаткич, 2023 йилнинг шу вақт оралиғидаги рақамларига кўра 5.5% га ортган.

Соҳалар кесимида, 2023 йилган нисбатан, аксарият йўналишларда коррупциявий ишлар бўйича судланганлар сони камайган:

  • банк иши – 146 (186 киши 2023 йилда)
  • соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида – 145 (177 киши 2023 йилда)
  • ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида- 122 (128 киши 2023 йилда)
  • олий таълим, илм-фан ва инновация вазирлиги – 52 (64)
  • камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимида – 30 (40)
  • қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида – 30 (33)

Бошқа соҳаларда коррупция бўйича жиноятлар сони ортиши кузатилган. Шу жумладан, мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги – 285 (237 киши 2023 йилда), маҳаллий ҳокимиятлар – 133 (119), давлат улуши бўлган ташкилотлар – 153 (103).

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг изоҳига кўра, коррупциявий ишлар бўйича барча судланганлар амалдорлар эмас. Бу кесимдаги маълумотлар кейинчалик тақдим қилиниши таъкидланган.