Когон шаҳрида 53 ёшли эркак, 2 кишини пичоқлади. Жабрланганлардан бири вафот этди

13 октябрь куни соат чамаси 13:10 ларда Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида 53 ёшли эркак, 61 ёшли аёл ва 29 ёшли эркакка пичоқ билан турли жароҳатлар етказди. Жабр кўрган эркак, кейинчалик касалхонада вафот этди. Аёл тиббиёт муассасасида шифокорлар кўриги остида қолмоқда.

Гумонланувчи қўлга олинган ва унга қарши жиноят кодексининг “икки ва ундан ортиқ инсоннинг ҳаётига қасддан тажовуз қилиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.