“Дунё” ахборот агентлигининг хабарига кўра, 2024 йил 19 декабрь куни Кипр Республикасидаги биринчи Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Кипр президенти Никос Христодулидисга фахрий ёрлиқ топширди. Эслатиб ўтамиз, Абат Файзуллаев бир вақтнинг ўзида Италиядаги Ўзбекистон элчиси ҳисобланади ва иккала давлат учун (Италия ва Кипр) элчихона Римда жойлашган.
Ўзбекистон ва Кипр орасида дипломатик муносабатлар 1997 йил 30 майда ўрнатилган.