2024 йил 29 ноябрь куни Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича президентнинг вакили Азизбек Уруновнинг хабар беришича, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши учун Хитой билан икки томонлама музокаларни муваффақиятли ўтказди.
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотидаги 22 мамлакат билан келишувларни муваффақиятли якунлади. Шу жумладан, АҚШ ва Хитой давлатлари ҳам шу рўйхатдан жой олган. Россия, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Швейцария ва бошқа давлатлар билан музокараларни ўтказиш қолди.
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига 2026 йилда Камерунда бўлиб ўтадиган 14-министер конференциясида расмий аъзо бўлишни режалаштирган.