Футбол: ЖЧ-2026. Саралаш босқичи. Эрон – Ўзбекистон 2:2

2025 йил 25 март куни 2026 йили футбол бўйича бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш босқичининг 8-тури бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси меҳмонда Эронга қарши ўйнади ва 2:2 ҳисобида дурангга эришди. Ўзбекистонликлар сафида тўпларни Хожимат Эркинова ва Аббосбек Файзуллаев киритди. Ушбу натижадан сўнг, Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олиш имконияти ортди. Бунинг яна бир сабабларидан бири, Қирғиз Республикаси ўз уйида Қатарни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва эндиликда, қатарликлар қўшимча ўйинлар орқали ЖЧга чиқиш имкониятини берувчи 3-4 ўринлар учун курашда давом этади.

Жадвалдаги яна бир ўйин қизиқарли ўтди ва унда Шимолий Корея мезбон сифатида Бирлашган Араб Амирликларини (БАА) қабул қилди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунланди ва қўшимча вақтнинг 8-дақиқасида БАА футболчилари ғалаба тўпини киритиб, Ўзбекистонни таъқиб қилишда давом этмоқда.

Ушбу турдан сўнг эронликлар ЖЧга йўлланмани қўлга киритди. Иккинчи ўрин учун Ўзбекистон ва БАА орасида кураш кетади.

Эслатиб ўтамиз, қолган 2 ўйинда Ўзбекистон 3 очко қўлга киритса, жаҳон чемпионатига йўл олади. Шу 2 ўйиндан бири тўғридан-тўғри рақиби БААга қарши 2025 йил 5 июнь куни сафарда бўлиб ўтади ва бу ўйинда камида дуранг натижага эришилса ҳам, гуруҳдан чиқиш режаси амалга оширилган ҳисобланади.

Эрон Ўзбекистон 2-2. Саралаш. 25.03.2025