ЖЧ-2026: саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 1:0

2026 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи доирасида, Ўзбекистон ўз уйида Қирғиз Республикасини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голни 40 дақиқада Хожиакбар Алижонов киритди.

Элдор Шомуродовда ҳам гол уриш имконияти бор эди, лекин 26-дақиқада пенальтидан гол кирита олмади.

Бошқа жамоалар қуйидаги натижаларни қайд этишди:

Эрон – БАА 2:0

Қатар – Шимолий Корея 5:1

7-ўйиндан сўнг, жадвалда Эрон терма жамоаси 19 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди. Ўзбекистон 16 очко билан 2-ўриндан жой олган.

Навбатдаги ўйинлар 2025 йил 25 март кунига белгиланган ва Ўзбекистон Эронда меҳмон сифатида тўп суради. Қирғиз Республикаси ўз уйида Қатарни қабул қилса, Шимолий Корея БАА га қарши ўз майдонида ўйнайди.