
Сеул суди 2026 йил 12 июнь куни собиқ президент Юн Сок Ёлни чегарадаги кескинликни кучайтириш ва 2024 йил декабрь ойида ҳарбий ҳолат жорий этиш учун баҳона яратиш мақсадида Шимолий Кореяга дронлар юборишни ташкил қилгани учун 30 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб ёзмоқда Yonhap.
Давлатнинг собиқ раҳбари душманга ёрдам бериш ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш айбловлари бўйича айбдор деб топилди. Суд унинг 2024 йил октябрь ойида КХДР ҳудудига дронларни учириш бўйича операция ўтказиш ҳақида буйруқ берганини аниқлади.
Ушбу операцияда иштирок этгани учун суд, шунингдек, собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хён ва Мудофаа вазирлиги контрразведка бошқармасининг собиқ раҳбари Йо Ин Хюнга ҳам ҳукм чиқарди — улар тегишлича 30 ва 15 йилга ҳукм қилиндилар. Учувчисиз учиш аппаратлари операциялари бошқармасининг собиқ бошлиғи Ким Ён Дэ эса 5 йиллик синов муддати билан уч йилга озодликдан маҳрум этилди.
«Фавқулодда ҳолат ва ҳарбий ҳолат жорий этиш учун шароит яратиш мақсадида судланувчилар Шимолий Корея томонидан провокация келтириб чиқариш учун ҳарбий операция кўринишидан фойдаланганлар», — дейилади суд қарорида.
2026 йил февраль ойида Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этилиши муносабати билан исён ташкил қилишда айбдор деб топилган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.