Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг АҚШ доллари берилади

1941-1945 йиллар уруши қатнашчилари ва ногиронлари 10 минг АҚШ долларидан олади. Ушбу қарор 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига тенглаштирилган ҳар бир фуқаро 25 миллион сўмдан, 1941-1945 йиллар уруши даврида меҳнат фронти иштирокчилари эса 3 миллион сўмдан олади.

Уруш қатнашчилари ва ногиронларига пул мукофоти тантанали ва байрамона муҳитда топширилади.

Қарорнинг мақсади — Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодлар хотирасини абадийлаштириш, шунингдек, бугунги кунда ҳам сафимизда бўлиб, Ватанимиз обрўсини ошириш ва ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни қадрлашдан иборат.