2025 йил 2 апрелдан 3 апрелга ўтар кечаси (Ўзбекистон вақти билан) Испания кубоги ярим финалининг иккинчи жуфтлигида жавоб учрашуви бўлиб ўтди ва “Атлетико” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилди. Биринчи учрашув жанговар, 4:4 ҳисоби билан якунланган эди.
Ушбу учрашувда, барселоналиклар 27-дақиқада Ферран Торрес томонидан киритилган ягона гол ҳисобига, ўйинда ғалаба қозонишди ва финалга йўл олишди.
Финал учрашуви 2025 йил 26 апрель куни бўлиб ўтади. Унда, навбатдаги “эль-классико” – “Реал Мадрид” – “Барселона” учрашуви ўтказилади. Ўйин Ўзбекистон вақти билан соат 23:00 да бошланиши режалаштирилган.