Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг хабар беришича, International меҳмонхонасини Smart Fast Stroy 26 млн АҚШ долларига харид қилди. Сотиб олишда қатнашган компаниялар бошланғич босқичда 6 та эди ва 3 таси барча шартларни амалга оширган. Меҳмонхона билан бирга, харидорга меҳмонхонанинг кредитлар бўйича қарздорликни ҳам ўзига олмоқда (14.7 млн евро) ва 41 млн АҚШ доллари сармоя киритиш шарти қўйилган.
Меҳмонхонанинг приватизация қилинганлиги ҳақида 2024 йилнинг май ойида хабар берилган.
Меҳмонхона ҳақида: 1997 йилда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида қурилган ва InterContinental томонидан бошқарилган. Ўзбекистондаги биринчи 5 та юлдузли меҳмонхона ҳисобланади. 2012 йили InterContinental Ўзбекистонда ўз фаолиятини тугатган, меҳмонхонага International номи қайтган ва давлат ҳисобига ўтган.
Меҳмонхонада 232 та хона, 7 та конференц зал, 2 та ресторан, барлар, терраса, фитнес-клуб ва бассейн мавжуд. Бино ва қурилмаларнинг умумий майдони 45 минг м.2 ва меҳмонхона 3 гектар ер ҳудудини ўз ичига олади.