VII Тошкент халқаро марафони ва “Инсон учун” хайрия югуриши ўтказилиши муносабати билан 2025 йил 13 апрель куни соат 00:00 дан 17:00 гача пойтахтда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХХ) маълумотига кўра, қуйидаги йўналишлар ёпилади:
Бектемир — Чорвоқ автойўли орқали Янги Ўзбекистон кўчасига кириш;
Янги Ўзбекистон боғига олиб борувчи кўчалар:
— Янги Ўзбекистон — Анҳор
— Янги Ўзбекистон — Тош
— Янги Ўзбекистон — Табаррук
— Янги Ўзбекистон — Чўлпон
— Янги Ўзбекистон — Нурли Замин
Ушбу йўналишларда ҳаракат тўлиқ тўхтатилади.
Айланма йўл сифатида Махтумқули ва Янги Ўзбекистон кўчаларидан фойдаланиб, Бектемир — Чорвоқ автойўлига чиқиш ва Бўстонлиқ ҳамда Паркент томонга ҳаракатланиш мумкин.
ЙҲХХ вақтинча ноқулайликларга тушуниш билан ёндашишни ва сафарларни олдиндан режалаштиришни сўрайди.