Африканинг жануби-ғарбида жойлашган Намибияда реал ҳаётдаги “Тимон ва Пумба” топилди. Жанубда жойлашган қўриқхона ишчилари кам учрайдиган ҳодиса, яъни ёввойи чўчқа Бетси ва Джерри номли сурикат дўстлигига эътибор беришди. Улар деярли барча вақтини бирга ўтказишади, ўйнашади ва бир-бирига ёрдам кўрсатишади. “Қирол шер” мультфильмидаги “Тимон ва Пумба”нинг реал ҳаётдаги акси. Дўстлар ҳеч кимдан қўрқишмайди, на одамлардан, на бошқа ҳайвонлардан.
17/10/2024
Жаҳон, Янгиликлар