Германия канцлери Ўзбекистонга ташриф билан келди ва имзоланган ҳужжатлар рўйхати

Германия канцлери Олаф Шольцнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида ёзгандик ва бугун, Ўзбекистон президенти ва канцлернинг ўзаро музокаралари натижасида умумий декларация қабул килинган.

Ундан ташқари, канцлернинг расмий ташрифи мобайнида, икки томонлама 8 та ҳужжат ҳам имзоланган:

  • миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро келишув;
  • ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро декларация;
  • “Яшил марказий Осиё” ташаббуси доирасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро декларация;
  • Критик минераллар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;
  • Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишув;
  • Париж келишуви доирасида иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик ҳақида меморандум.

Юқорида айтилган ҳужжатлардан ташқари, 2024-2026 йилларда технологик ва саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида дастур қабул қилинди. Ўзбекистон ва Германия илғор ташкилотлари орасида ҳамкорлик бўйича келишувлар ва контрактлар имзоланди.