Президент ҳузуридаги статистика агентлигининг хабарига кўра, 2024 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг газ қазиб олиш бўйича йирик корхоналарида газ қазиб олиш миқдори камайиб, 3.6 млрд м.3 ни ташкил қилган. Бу кўрсатгич 2023 йилнинг октябрь ойига нисбатан (3.79 млрд м.3) 5% га, яъни 189.7 млн м.3 га камлигини англатади. 2022 йилги кўрсатгич билан солиштирганда (4.23 млрд м.3), камайиш 14.8% ни ташкил этади.
2024 йилнинг бошидан, яъни январь-октябрь кўрсатгичи 37.1 млрд м.3 ни ташкил қилади ва шу ойлар оралигиғидаги 2023 йил миқдорига нисбатан камайиш 4.8%, яъни 1.87 млрд м.3 камроқ.
Газ қазиб олиш бир неча йил давомида камайиб бормоқда. Ўзбекистонда электр қувватини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 70-80% газ ҳисобидан ишлайди. Электр қувватини ишлаб чиқариш, 2024 йилнинг январь-октябрь ойларида 4.7% га, яъни 63.7 млрд дан 66.6 млрд кВт·соат га ортган.
Электр қувватини газ ёқиш эвазига ишлаб чиқарувчи корхоналарда электр қувватини ишлаб чиқариш, октябрь ойида 9.8% га камайган ва 5.52 млрд кВт·соатни ташкил қилган. Пасайиш 600 млн кВт·соат. 2023 йили октябрь ойида бу кўрсатгич 6.1 млрд кВт·соатга тенг бўлган.
2024 йилнинг январь-октябрь ойларидаги электр қувватини ишлаб чиқариш, 2023 йилнинг шу вақт оралиғидаги кўрсатгичга нисбатан 6.7% га камайган (4.2 млрд кВт·соат).
Электр қувватини ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар, қуёш ва шамол электр станциялари орқали ишлаб чиқарулувчи электр қуввати ҳисобидан тўлдирилмоқда. Бу турдаги электр қувватини ишлаб чиқариш миқдори 11.6% га ортган ва 7.78 млрд кВт·соатни ташкил қилган.
Нефтни қазиб олишнинг ойлик миқдори 6.4% га камйган ва 59.8 минг тоннага тенг (2023 йил октябрдагига нисбатан 4.100 т камроқ). 2024 йилнинг январь-октябрь ойларида нефтни ишлаб чиқариш 7.2% га камайган ва 602 минг тоннага тенг. 2023 йил шу вақт оралиғидаги кўрсатгичларган нисбатан 46.4 минг т камроқ.
2024 йил октябрда 94.9 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган ва 2023 йилги кўрсатгичга нисбатан пасайиш 5.4% (100.3 минг т), яъни 5.4 минг т га камроқ. Январь-октябрь ойларидаги кўрсатгич эса 1.5% га камроқ ва бензин ишлаб чиқариш сўнгги 3 ой давомида пасайиш кузатилмоқда.
Дизель ёқилғи 2024 йилнинг октябрь ойида 3.8% га ортган ва 78 минг т дан 81 т га етган. Январь-октябрь вақт оралиғидаги кўрсатгич 0.6% га ортган ва 858.8 т ни ташкил қилган.
Кўмир қазиб олиш рекордларни янгилашда давом этмоқда ва октябрда 1.02 млн т га етди. Ўсиш 360.2 минг т ни ташкил қилмоқда. 2023 йилги октябрги кўрсагичига нисбатан ўсиш 1.5 марта. 2024 йилни бошидан ўсиш миқдори 24% га етган ва 10 ой давомида 6.34 млн т кўмир қазиб олинган.