Футзал бўйича ЖЧ-2024: нимчорак финалининг дастлабки 2 учрашуви бўлиб ўтди

Тошкентда бўлиб ўтаётган футзаб бўйича жаҳон чемпионати нимчорак финалининг дастлабки 2 ўйини якунланди ва чорак финалга Украина, Бразилия жамолари йўл олишди.

Украиналиклар Венесуэлани 9-4 ҳисобида мағлуб этишган бўлса, бразияликлар марокашликлардан 3-1 ҳисобида устун келди.

Нимчорак финалининг қолган икки учрашуви 30 сентябрь куни бўлиб ўтади ва унда Қозоғистон – Аргентина, Франция – Парагвай жамоалари майдонга тушишади.

Қозоғистон жамоасининг ўйини Тошкентдаги “Хумо” спорт мажмуасида соат 20.00 да бошланади.