Футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатининг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Парагвайга қарши ўйнади ва 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Гуруҳнинг иккинчи жуфтлигида (Коста Рика – Нидерландия) 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди.
Сўнгги ҳал қилувчи ўйинда Ўзбекистон Коста Рикага қарши ўйнайди ва кейинги босқичга чиқиш учун, ғалаба қозониши шарт ва Парагвайни ғалабаси ёки дуранг натижаси қайд қилиниши талаб қилинади. Акс ҳолда, иккинчи ўринни Нидерландия эгаллаб, кейинги босқичга йўл олади.