Телеграм асосчиси Павел Дуровнинг хабар беришича, Телеграм авваламбор маълумотлар билан бўлишиш ва дўстлар орттириш учун мўлжалланган, лекин баъзи фойдаланувчилар платформадан ноқонуний ишларни амалга оширишда фойдаланишмоқда. Барчасини инобатга олган ҳолда, Телеграм жамоаси барча қонунга хилоф контент, канал ва маълумотларни ўчиришга ва Телеграмни хавфсиз қилишга ҳаракат қилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб, платформадан фойдаланиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилмоқда ва давлатлар махсус (ваколатли) органларнинг юридик талабларига кўра, фойдаланувчининг IP-адреси ва телефон рақами очиқланиши мумкин.
Ушбу ҳаракатларнинг барчаси, Телеграмдан ноқонуний мақсадларда фойдаланишни чеклашга ва “хавфсиз” қилишга қаратилган.