Футбол. ЖЧ-2026га саралаш. Эрон – Ўзбекистон

2025 йил 25 март куни футбол бўйича 2026 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш босқичининг навбатдаги ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон меҳмонда Эронга қарши майдонга тушади ва ушбу учрашув, муҳим ва марказий ўйинлардан бири ҳисобланади. Жадвалда Эрон биринчи ўринда кетмоқда (19 очко), Ўзбекистон эса иккинчи поғонани эгаллаб турибди (16 очко).

Ўзбекистон терма жамоаси учун қолган барча 3 учрашув жуда катта аҳамият касб этади ва тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш учун, 4 очко тўплаши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилдаги мундиалга биринчи 2 поғонани эгаллаган 2 жамоа қўшимча ўйинларсиз чемпионатда иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.

Ўйин Эронда Ўзбекистон вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Гуруҳдаги бошқа учрашувлар ва ўйин бошланиш вақти (Ўзбекистон вақти билан):

Қирғиз Республикаси – Қатар (18:45)

Шимолий Корея – БАА (23:15)