10 октябрь куни Ўзбекистоннинг Eriell КАМ компанияси (ўзбек-афғон қўшма корхонаси) Афғонистонда газ қазиб олиш учун шартнома имзолади. Келишувга кўра, шартнома 10 йилга имзоланган ва Ўзбекистон лойиҳага 25 йил давомида, ҳар йили 100 млн АҚШ доллари қийматида сармоя киритиши ва қазиб чиқарилган газ, Ўзбекистонда қайта ишланиши режалаштирилган.
Олинган газ, биринчи 2 йил давомида 100 МВт электр қувватини ишлаб чиқариш учун қўлланилади.
Газ қазиб олиниши мўлжалланган ҳудуднинг ҳажми 7000 км.2 ташкил этади ва у ерда, тахминларга кўра, 3 трлн м.3 газ захираси мавжуд. Олинган газ қувурлар орқали Ўзбекистонга юборилади, қайта ишловдан ўтгандан сўнг, фойдаланиш учун Афғонистон бозорига йўналтирилади.