Барча вилоятларда электр ва газ тармоқларини хусусий секторга топшириш режалаштирилган. Октябрь ойида Самарқанд вилоятида тендер ўтказиш, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойлари оралиғида Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бўлиб ўтиши мўлжалланган.
Самарқанд вилоятидаги электр тармоқларини бошқариш бўйича тендер ғолиблари аниқланиши 2025 йилнинг декабрь ойига режалаштириган ва лойиҳа нархи 250 млн АҚШ долларини ташкил қилади.
Ундан ташқари, Андижон вилоятида 2027 йилнинг 4-кварталида электр тармоқларини қуриш, модернизация қилиш ва хусусий операторга топшириш лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.
Юқорида айтилган лойиҳалар каби, газ тармоқлари бўйича ҳам Самарқанд ва Бухоро вилоятларида 2026 ва 2027-йилларнинг 4-кварталида шундай амалиёт қўлланилиши кутилмоқда.
Умуман олганда, ҳамкорликда қизиқиш билдирган хусусий компанияларга барча вилоятларда электр тармоқларини топшириш режаси мавжуд ва 2025-2026 йилларга шартнома тузиш шарти билан. Асосий шартлардан бири, тармоқлардаги йиллик йўқотишлар миқдорини 2 марта камайтириш. Лойиҳаларнинг умумий нархи 2 млрд. АҚШ долларини ташкил қилади.
Худди шундай усул билан, газ тармоқларини ҳам хусусий компаниялар бошқарувига ўтказиш, 2027-йилнинг охиригача амалга ошириш режаси тузилган.