2025 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда фармацевтик маҳсулотлар савдоси ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар, олинган фойдасидан қатъи назар, қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлаши керак бўлади. Ушбу ўзгаришлар 28.12.2024 санасидаги ПФ-229 сонли президент фармони билан кучга кирмоқда.
Ундан ташқари, фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган, импорт қилинувчи полиэтилен хомашёга (ҳозирда акциз солиғи 10%) ҳам акциз солиғи бекор қилинади.
2025 йилнинг март ойигача ушбу лойиҳани атрофлича ўрганиш ва ўзгартиришлар киритиш режалаштирилган. Шундан сўнг, парламент ва президент томонидан тасдиқланиши лозим.